16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Спорт
10 Апр  2019 1165

Афсус, энди Токиога бора олишмайди. Поезд кетиб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш тури доирасида Гонгконг вакилаларини йирик ҳиобда (5:1) мағлуб этганига қарамай, Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон ўйинларига йўлланма учун курашни давом эттирмайди.

 

Бунда вьетнамлик қизлар билан бўлиб ўтган дастлабки учрашув муҳим рол ўйнади. Қизларимиз 2:1 ҳисобида ўйинни бой беришганди. Мавқелар бўйича жаҳон табелида меҳмонлар биздан етти поғона юқоридан жой олган. Иккинчи квалификацион саралаш Тошкентда бўлиб ўтди ва уйда ана шу деярли сезилмайдиган фарқни тенглаштиришимизга ишонгандик. Аммо ўхшамади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон вакилалари яхши ўйин кўрсатишди. Гонконг термасидан сўнг Иордания футболчи қизларини ҳам мағлуб этишди (2:0). Бироқ асосий рақиблар ҳам барча имкониятларини ишга солиб, Гонгонг (2:1) ва Иордания (2:0) термалари устидан ишонарли ғалаба қозонишди. Яъни юз фоизлик натижа кўрсатдилар.

Саралаш турининг якуний жадвали

Термалар          Ғ  Д М   Т  О

  1. Вьетнам 3  0  0  6:2  9
  2. Ўзбекистон 2 0  1  8:3  6
  3. Иордания 0 1  2  0:4  1
  4. Гонконг 0 1   2  2:7  1

Тимур Низаев.

«Правда Востока» шарҳловчиси.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech