23 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,6 °C

Туризм
29 Дек  2018 747

«AFOR» Ўзбекистонни францияликларга таништиради

Мамлакатимизда туризмнинг ривожланиши, унинг бой мероси ва миллий ҳунармандчилигини францияликларга таништираётган «AFOR» ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.

«France Ouzbekistan Raicines» томонидан Леон, Клермон-Ферран ва Париж шаҳарларида мамлакатимизнинг туристик салоҳиятига бағишланган тадбирлар ташкиллаштирилди.

Бунда асосий йўналиш – қишлоқ туризми. Улар лойиҳаси бўйича сайёҳ узоқ ва чет манзилда яшайди, маҳаллий аҳоли турмуш тарзи ва удумлари билан танишади. Масалан, фермер билан фермада бирга ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йилда Қорақалпоғистонга франциялик сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган.

Меҳмонлар Беруний туманидаги «Ойбек Ўразимбетов» фермер хўжалигига ташриф буюришди. Шунингдек, Қонликўл туманидан йилқичилик билан шуғулланадиган «Alimsys», пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган «Икром Илҳом» ва туячилик билан шуғулланадиган «Қайпназарова Сайёра» хўжаликларида ҳам бўлишди.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech