09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Молия
17 Фев  2020 995

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди

2020 йил 17 февралда Ҳукуматнинг 86-сонли «Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 мартдан аффинаж фаолияти Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) томонидан берилади.

Қарор билан Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия 10 йил муддатга кейинчалик узайтириш имкони билан берилади.

Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.

Талабгор ДХМларга ўзи бориб ёки ЯИДХП орқали белгиланган шаклдаги лицензия бериш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

Лицензияловчи орган тақдим этиш усулидан қатъий назар ариза қабул қилинган санадан ошмайдиган қуйидаги муддатларда лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:

- лицензия бериш учун – 5 иш куни;

- лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун – 2 иш куни;

- фаолиятни ўз ихтиёри билан тўхтатиш учун – 8 иш соати.

Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 115 000 сўм) миқдорида йиғим ва шунча миқдорда давлат божи ундирилади (ариза ЯИДХП орқали юборилганда йиғим ва давлат божи белгиланган сумманинг 90 фоизи (1 003 500 сўм) миқдорида ундирилади).

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech