27 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Воқеа-ҳодисалар
18 Мар  2020 496

"Аэрофлот" 300 га яқин россияликларни Тошкентдан Москвага олиб кетди

Ўзбекистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида транспорт алоқаларини тўхтатгани учун "Аэрофлот" компанияси махсус рейс билан 282 нафар россияликни Тошкентдан Москвага етказди, деб маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлими раҳбари Иван Фетисов РИА новостига.

Ўзбекистон ҳукумати коронавирус тарқалиши хавфи пайдо бўлгани сабабли 16 мартдан бошқа давлатлар билан транспорт алоқаларини тўхтатди. Хорижлик фуқароларни ватанига элтиш учун чартер рейслари ташкил этилмоқда. Ўтган сешанба куни Uzbekistan airways компанияси чартер рейси билан 248 нафар россияликни Тошкентдан Внуковога етказган.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, элчихона россияликларни Uzbekistan airways самолётлари орқали ташишни ташкил қилишда ҳам иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech