09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Ташвишли хабар
11 Мар  2020 644

Аёл киши ўғирликка қўл урса...

Фарғона вилоятидаги деҳқон бозорларининг бирида ўғирлик содир этилди.

2020 йил 9 мартда соат 09:00 да Фуркат тумани Навбаҳор шаҳарчаси ҳудудидаги деҳқон бозорида 35 ёшли аёл 29 ёшли аёлга ҳамла қилибгина қолмай, уни қўрқитиб, қўлидаги заргарлик буюмларини тортиб олган. Маълум бўлишича, тортиб олинган буюмларнинг умумий қиймати 9 072 000 сўм экан. Талончи аёл фурсатни қўлдан бермай, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фуркат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳамла қилган аёл гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech