10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Яшил сайёра
2 Июн  2020 792

Оролбўйи гуллаб-яшнайди

«GIZ»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш ишига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг «Оролдаги боғим» агро- ва экотуризм лойиҳаси лойиҳасининг асосий мақсади Орол денгизининг қуриши оқибатларини бартараф этиш ва сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган.

Ҳозирги пайтда ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун халқаро ва маҳаллий сармоядорлар ва бошқалар жалб қилиниши баробарида республика аҳолиси ҳам ушбу лойиҳага катта қизиқиш билдирган. Уларнинг барчаси Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун хайрия маблағларини ўтказмоқда. Бунинг натижасида 900 дан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари Орол денгизи ҳудудида жойлашган участкаларга экилди.

«Оролдаги боғим» лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ва шу орқали Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражасини кўтаришга кўмаклашиш мақсадида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, сиёсий маслаҳатчиси Каролина Милов хоним бошчилигида Германия халқаро ҳамкорлик ҳамжамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси 30,4 миллион сўм хайрия маблағларини ажратди.

Таъкидлаш жоизки, ажратилган маблағлар Оролбўйи ҳудудини кўкаламзорлаштириш ва экологик ҳолатини яхшилашга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилди. Ушбу ажратилган маблағлар ҳисобидан, Оролбўйи ҳудудида 3 000 тупдан зиёд чўл ўсимликларининг кўчатлари экилишига муваффақ бўлинади.

Ҳар қандай хайрия ёрдами минтақамизнинг экологик ҳолатини барқарорлашишига, гуллаб-яшнашига, шунингдек Оролбўйи минтақасида яшаётган миллионлаб одамларнинг соғлиғини яхшилашга ижобий таъсир кўрсатади.

Орол денгизи тақдирига бефарқ бўлмаган ва лойиҳада иштирок этишни истаганлар қўшимча маълумотларни www.aralforest.org веб-сайтида олишлари мумкин, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech