25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Долзарб
19 Мар  2020 837

Лондонда 40 та метро станцияси ёпилди

Коронавирус пандемияси туфайли пайшанбадан бошлаб Буюк Британия пойтахти Лондонда ўнлаб метростанциялар ёпилиб, автобус йўналишлари қисқартирилди, деб маълум қилди Transport for London (TfL) Лондон транспорти оператори.

Мазкур қарор коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди, дейилади хабарда.

Душанба куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон британияликларга уйда туриб ишлашга ўтишни тавсия қилган эди. У аҳолидан сафарларни тўхтатишни, оммавий тадбирларда иштирок этмасликни, паблар, клублар ва театрларга бормасликни тавсия қилди. Жума кундан бошлаб мамлакатда мактаблар ҳам ёпиладиган бўлди, деб хабар беради РИА новости.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech