16 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Саломатлик
22 Мая  2020 2477

Яна 54 бемор соғайди

Тошкентда 25 нафар, Наманганда яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 54 нафар бемор тузалди.

Жами соғайганлар сони 2 492 нафарни ташкил қилади.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 25 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 12 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 1 нафари 52 ёшли эркак, 2 нафари 59 ёшли аёл ва 10 ёшли қизалоқ.

Тошкентда соғайган беморлар сони эндиликда улар 873 нафарга етди.

Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 492 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech