22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Мамлакатимизда
1 Авг  2019 493

ХТВ: Тошкентдаги 81 та мактабга қўшимча квота бўйича қабул бошланмади

Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактабларига қўшимча квота асосида қабул бошланмаганлигини маълум қилади, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланган. Маъмурий регламентга мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болалар бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул қилинмоқда.

Жамоатчилик таклифи асосида Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда маъмурий регламентга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрлади. Ушбу лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қарор лойиҳаси қўшимча квота асосида қабул тартибини белгилаб беради, шу билан бирга пуллик қабул тартибини бекор қилишни таклиф этмоқда.

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинганидан сўнг, Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим мактабларига қўшимча квота асосида қабул очилади.

Айни пайтда 81 та мактабга қабул асосий квота асосида амалга оширилмоқда. 81 та таълим муассасасидан ташқари, яъни рўйхатга киритилмаган республикамиздаги бошқа мактабларда қабул давом этмоқда.

Тошкент шаҳридаги 81 та мактабларда қўшимча квоталар бўйича қабул бошланиши билан боғлиқ янгиликлар Халқ таълими вазирлиги томонидан расмий веб сайти (www.uzedu.uz), ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари (@uzedu) ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши маълум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech