10 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Саломатлик
4 Июн  2020 345

72 ёшли бемор вафот этди

Пойтахтлик бемор ўпка-юрак етишмовчилиги ва бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

2 июнь куни Тошкентлик 72 ёшли эркак беморда COVID-19 аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. У узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда икки марта миокард инфарктини ўтказган.

Бемор нуфузли мутахассислар назоратида бўлган. Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech