20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2019 1267

7 апрелдан Тошкентда мототуристик мавсум бошланади

“Тошкент бўйлаб 21 км” хайрия акцияси мототуристик мавсумни очиб беради. У бир неча тадбирларни ўз ичига олган, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Тадбир ташкилотчилари томонидан саёҳатда иштирок этувчи биринчи гуруҳ иштирокчиларининг рўйхати шакллантирилган. Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг малакали мотоциклчилари 7 апрель куни соат 11:00да пойтахтимиздаги “Пахтакор” метро бекати ёнида тўпланишади ва соат 12:00да шаҳар бўйлаб 21 км масофада кўргазмали намойишга чиқишади.

Соат 11:00да “Анҳор-Локомотив” маданият ва истироҳат боғида ҳам мототуристик мавсум очилишида иштирок этишни хоҳлаган мото ишқибозларини рўйхатга олиш бошланади ва иккинчи гуруҳ шакллантирилади. Биринчи гуруҳ боққа етиб келгач, иккала гуруҳ иштирокида боғ бўйлаб мотосаёҳат уюштирилади.

Соат 12:30дан 16:00га қадар “Тошкент бўйлаб 21 км” хайрия акцияси доирасида турли маданий тадбирлар ўтказилади.

Жумладан, “Энг оригинал мотоцикл”, “Энг чиройли мото”, “Қўлда йиғилган (Қўл меҳнати бўлган) энг яхши мото” каби номинацияларда танлов ўтказилади ва ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан тақдирланади.

“Тошкент бўйлаб 21 км” хайрия акцияси юртимизда сайёҳликни ривожлантириш, бутун дунёда мамлакатимизнинг обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.

Унга мототуристлар, мото ишқибозлари қатори Тошкент шаҳри ва вилоятидаги «Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандлари ва имконияти чекланган болалар таклиф этилган. Улар ҳам маданий тадбирларда ўз ижодлари, қизиқишларини намойиш этишади.

Хайрия акция доирасида иштирокчи болажонларга ҳам ҳомийларнинг совғалари топширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech