29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Энергетика
11 Мая  2020 325

623 та хонадон таъминланди

Сирдарё вилояти Оқ олтин тумани «Саховат» маҳалласида электр таъминоти қайта тикланяпти.

«Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ишчи-ходимлари «Сардоба» сув омбори тошқинлари сабаб электр тармоқларидан узилиб қолган аҳолини электр энергияси билан таъминлаш ишларини изчил давом эттиряптилар.

Оқолтин тумани «Саховат» маҳалласидаги7,21 км 10 кВли ҳаво тармоқлари ҳамда 110/35/10 кВли «Тинчлик» нимстанциядан чиқувчи 10 кВ кучланишли Истиқлол ҳаво тармоғида жойлашган 10-0,4 кВли ҳаво тармоқлари кўздан кечирилиб, камчиликлар бартараф этилиши натижасида маҳалладаги 813 та хонадондан 623 тасига кучланиш берилди. Қолган 190 та истеъмолчининг хонадонларида ҳаво тармоғидаги ва хонадон ичидаги узилишга сабаб бўлган муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилмокда, деб хабар беради «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech