28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,2 °C

Саломатлик
24 Апр  2020 1735

617 бемор шифо топди

Икки вилоятдан 19 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар 617 нафарга етди.

Бир йўла икки ҳудуддан: Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech