04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Саломатлик
29 Июн  2020 184

58 ёшли Бухоролик бемор вафот этди

Бухоролик коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 58 ёшли бемор аёл коронавирус инфекциясида гумонланиб, 21 июнда туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

У «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, ўпка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража» ташхиси билан реанимация бўлимига ётқизилган.

Бемор бундан аввал, сўнгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир қаторда мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг ҳам назоратида бўлиб, улар иштирокида консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларимизнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech