05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Энергетика
18 Мар  2020 353

58 миллион долларлик инвестиция суюлтирилган газ олишга қаратилган

 «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «Муборак газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ олиш қурилмасининг 4-ниткасини қуриш» бўйича қиймати 58 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа йилига 3 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлган суюлтирилган газ олиш қурилмасининг янги 4-тармоғини қуриш орқали қўшимча йилига 38,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқарилиб, ички бозорда суюлтирилган газга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилади.

Ушбу лойиҳа доирасида сиқув компрессор станцияси, газни цеолитли қуритиш қурилмаси, суюлтирилган газни қабул қилиш, сақлаш ва истеъмолчиларга юклаш учун қўшимча сиғимлар, пропан бутан аралашмасини олиш қурилмалари ва бошқа технологик ускуналарни қуриш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Украинанинг «Сумск НПО» ва «Турбогаз» заводлари, Россиянинг «КМПО Motorcorp. L.P.» ва «Челябинский ТПЗ» заводлари, Германиянинг «Linde AG» ва бошқа заводларда ишлаб чиқарилаётган ускуналарни харид қилиш кўзда тутилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech