25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,8 °C

Спорт
13 Фев  2019 910

57 нафар Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига умрбод ойлик тўлов тўлаб борилади

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари учун умрбод ойлик тўловлар тўлаб борилиши белгиланган эди.

Қарор ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 27 декабридаги ва жорий йилнинг 7 февралдаги тегишли фармойишларига асосан, умрбод ойлик тўлов оладиган спортчилар рўйхати тасдиқланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирча умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари сони 57 нафарни ташкил этади.

Уларга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳар йили тасдиқланадиган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан:

Олтин медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари;

Кумуш медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари;

Бронза медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида умрбод ойлик тўлаб борилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech