23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Мамлакатимизда
25 Апр  2019 846

560 минг сўмлик носоз насос янгисига алмаштирилди

Навоий вилояти Хатирчи тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Қорача” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Туробов шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатда келтирилишича, фуқаро Хатирчи тумани марказида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ж.Шукуровга тегишли савдо дўконидан  560 000 сўмга сув насоси ҳарид қилган. Фуқаро хонадонига бориб харид қилган сув насосини ишлатиб кўрганида носозлик аниқланган. “Бош оғриғи” бўлган носоз сув насосини алмаштириш ёки пулини қайтариб олиш мақсадида дўкон сотувчисига мурожаат қилганида рад жавобини олган фуқаро амалий ёрдам сўраб жамиятга мурожаат қилган, дея маълум қилмоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси.

Туман жамияти ходимлари томонидан ЯТТ Ж.Шукуровга тегишли савдо дўконида ушбу ариза ўрганиб чиқилди. Дўкон сотувчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари тушунтирилиши натижасида истеъмолчидаги сифатсиз маҳсулот бошқасига алмаштириб берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech