11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,4 °C

Халқаро ҳамкорлик
21 Июл  2020 375

5,6 миллион доллар тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун

Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси бош директорининг ўринбосари билан музокаралар бўлиб ўтди.

 2020 йил 21 июлда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (КАИТЖ) Бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва КАИТЖ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

КАИТЖ Бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги Жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Музокаралар якунига кўра ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан КАИТЖ иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech