03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
11 Июл  2020 394

55 ва 67 ёшли икки бемор вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган навоийлик 55 ёшли ва Сурхондарёлик 67 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли эркак киши 6 июлда COVID-19 инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асорати билан кечган.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи 67 ёшли эркак киши 3 июлда ўзини ёмон ҳис қилган, нафас йўлларида яллиғланиш бўлган. 4 июлда COVID-19 инфекциясига намуна топширган ва шифохонага ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясига гумон, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, икки томонлама пневмония, ўткир юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада уларнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ҳар иккаласининг ҳам аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech