22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
1 Авг  2019 478

Риштонда 535 киши жамоатчилик асосида иш билан таъминланди

Хабарингиз бор “Обод марказ” лойиҳаси доирасида Риштон туманининг катта иш олиб борилмоқда. Туманнинг шоҳкўчалари 25 метрга кенгайтирилиб, 3 тасмали йўл ташкил этилаётир. Йўлнинг икки четида замонавий инфратузилма яратилмоқда.

Энг муҳими, бу жараёнда икки йўл четида 400 дан ортиқ оилалар уйларини янгидан қурмоқда. Уларга компенсация пулидан ташқари қурилиш материаллари етказиб берилмоқда. Аммо Риштонда уй қураётганларнинг аксарияти кулол, улар орасида оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар, якка-ёлғизлар, ногиронлиги бор шахслар кўп. Шуни инобатга олган ҳолда Фарғона аҳли бир ёқадан бош чиқариб, Риштон аҳлига ёрдам бермоқда

30 июль кунига қадар Риштонда уй қураётган оилаларга қарийб 1 миллион 400 минг дона ғишт, 441 тонна цемент, 161 машина қум, 585 машина шағал, 600 дона шифер етказиб берилди. Бунинг натижасида айни пайтда 152 та янги хонадоннинг пойдевори қурилди, 116 та уйнинг ғишти терилмоқда, 4 та уйда сувоқ, 10 та хонадонда том ёпиш ишлари кетмоқда. Бу жараёнда 151 та техника, минглаб қурувчилар ишламоқда, уларга асосан ободонлаштириш, жамоатчилик асосида иш билан таъминланган фуқаролар, ташаббускор инсонлар ёрдам бермоқда.

Риштон туманининг ўзида уй-жойини янгилаётган хонадонларда яшовчи 535 нафар фуқаро жамоатчилик асосида иш билан таъминланган. Улар ўз уйида ишламоқда. Бунинг учун давлатдан 600-800 минг сўм атрофида ойлик ҳам олмоқда.

Қалайнов маҳалласида яшовчи 59 ёшли Адҳамжон Абдуллаев ва ўғли Шаҳзод ўз уйида усталарга ёрдам бериб, жамоатчилик асосида иш билан таъминланган. Улар барпо қилаётган икки қаватли уйнинг биринчи қавати дўкон, иккинчи қавати эса меҳмонхона бўлади.

Туманнинг Марказ маҳалласида яшайдиган Дилдора Тожибоева бир ўғли билан ота-онасининг уйида яшайди. Уларнинг бузилган уй-жойи учун бошқа маҳалладан 9 сотих ер, компенсация пули, бундан ташқари етарлича цемент, қум, ғишт етказиб берилди. Улар айни пайтда подвали билан икки қаватли уй қурмоқда. Уйнинг биринчи қаватида иккита дўкон бўлади. Шу дўконлар ортидан улар барқарор ишли-даромадли, янги уйли бўлишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech