12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,8 °C

Урбанизация
29 Авг  2019 895

Тошкентда баландлиги 266,5 метр бўлган 51 қаватли осмонўпар бино қурилади

2019 йилнинг 14 сентябридан “Tashkent city” ҳудудида Ўзбекистондаги энг баланд ва кўп функцияли бино қурилиши бошланади.

Ушбу иншоотда  турар жойлар, офислар, ресторанлар, конференция заллари, кўнгилочар масканлар, кинотеатр, бассейн, кутубхона, коворкинг маркази ва спорт хоналари бўлади. “Шаҳар бўйлаб майдони 3000 кв.метрли хонадонлар”  деган ёзувли билбордларни кўпчилик кўргани аниқ. Мазкур бинода айни шундай хонадонлар бўлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, иншоот учун 1,5 гектар ҳудуд ажратилган ва қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабрига якунланиши режалаштирилган. Бунёдкорларнинг сўзларига кўра, бинода 5 юлдузли меҳмонхона даражасидаги қулайликлар яратилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech