03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Хавфсизлик
12 Июл  2020 490

5 яшар қизча ...қасддан ўлдирилди

Навоийда 5 ёшли қизалоқ мудҳиш жиноятнинг қурбони бўлди.

9 июль куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида содир этилган мудҳиш қотилликка вояга етмаган ўсмир сабабчи бўлди.

Зарафшон шаҳридаги 6-кичик даҳада истиқомат қилувчи 16 яшар мактаб ўқувчиси 8 июль куни ота-онаси билан биргаликда Навбаҳор тумани, «Янгиҳаёт» МФЙда истиқомат қилувчи бобосининг уйига меҳмондорчиликка борган.

У ерда амакисининг 5 яшар ўгай қизини ошхона пичоғи билан бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдирган. Воқеага тасодифан гувоҳ бўлган қизчанинг онасига ҳам қўлидаги пичоқ билан бир неча маротаба тан-жароҳати етказиб, воқеа жойидан яширинган. Айни пайда жабрланувчи 32 ёшли аёл туман Тиббиёт бирлашмасининг «Жонлантириш бўлими»га ётқизилган.

– Оиладаги носоғлом муҳит, руҳият ва онгнинг мўртлиги, меҳрсизлик ҳамда итоатсизлик қонли зўравонликнинг юзага келишига сабаб бўлди, – дейди вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник И.Тиллаев. – Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги эътиборсизлиги 5 ёшли қизалоқни қурбонга айлантирди.

Ахлоқий ҳамда жисмоний тарбиясизлик ҳар қандай жиноятнинг бош омилидир. Гумонланувчининг жазодан қочишга уриниши, қотилликда ўзини айбдор ҳис этмаслиги уни жавобгарликдан озод этмайди.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида, гумонланувчи шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech