24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Хавфсизлик
15 Авг  2019 315

5 минг литр дизель ёнилғиси кимники ва қаёққа олиб кетилаётганди?

Божхоначилар томонидан дизел ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамда “Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими вакиллари билан ҳамкорликда дизель ёнилғисининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Тадбир давомида “Марғилон-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Б. бошқарувидаги “Газ-5327” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда текширилганда автомашина цистернасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 млн. сўмлик жами 5000 литр миқдордаги дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech