10 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,5 °C

Хавфсизлик
1 Фев  2020 4309

Даҳшатли ЙТҲ да 5 киши вафот этди

2020 йил 1 февраль куни тахминан соат 08:30 ларда Гулистон шаҳар Гулистон кўчасида ўзининг бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган 19 ёшли Ш.Б. бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М. нинг бошқарувида бўлган «Damas» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада «Damas»  русумли автомашинанинг 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С. йўловчилари ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар. Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек «Damas» ҳайдовчиси С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, у шифохонада вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech