26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,4 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2020 601

5 400 сўмлик картошкани 4 минг сўмдан сотган тадбиркор

Сурхондарёда афғонистонлик тадбиркор томонидан олиб келинган картошка  4 минг сўмдан сотилмоқда.

Сурхондарё вилояти бозорларида арзон нархда сотиш учун Термиз шаҳрига Покистонда етиштирилган 320 тонна картошка олиб келинди. Вилоят марказида «Акобир Фазлиддин» масъулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, савдо хизмати кўрсатишни йўлга қўйган афғонистонлик тадбиркор Акобир Аслиддин томонидан олиб келинган бу картошканинг бир килограмми 4 минг сўмдан савдога чиқарилди.

«Акобир Фазлиддин» масъулияти чекланган жамияти вилоят бозорлар ва савдо нуқталарини узлуксиз олма ҳамда мандарин билан таъминлаб туради. Акобир Аслиддиннинг айтишича, Афғонистонда картошкани юк машиналарига жойлаб, қўшни давлатнинг Амударё соҳилидаги портига келтириш ва бу ердан Термиз дарё порти орқали шаҳарда ажратилган махсус омборга олиб келгунча бир килоси 5 минг 400 сўмга тушган. Бироқ килосини 4 минг сўмдан топширган.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳали воҳада қиш-баҳор мавсуми учун жамғарилган картошка захираси мавжуд. Шунингдек, афғон тадбиркори олиб келган маҳсулот ҳам маҳаллий шароитда парваришланаётган янги картошка савдога чиқарилгунча жойларда унинг нархи ошиб кетишининг олдини олиш баробарида, одамлар орасида ваҳима уйғотмоқчи бўлаётган айрим шахсларнинг иддаоли гап-сўзларига барҳам беради.

Термиз шаҳридаги «Яшил дунё» озиқ-овқат (деҳқон) бозори» масъулияти чекланган жамияти раиси Б.Қувватовнинг айтишича, мазкур маҳсулот савдога чиқарилган дастлабки кунда ҳар бир харидорга 3 килодан жами 5 тоннага яқин картошка сотилди.

Картошканинг қолган қисми туманлардаги марказий деҳқон бозорларда савдога чиқарилаётир. Кеча Бандихон, Термиз, Жарқўрғон туманларига етказиб берилди. Бугун бошқа туманлар мутасаддилари ҳам ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, белгиланган нархда сотиш учун қўшни давлатдан келтирилган арзон картошкани олиб кетмоқда, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech