23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Хавфсизлик
13 Фев  2019 1183

470 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилган телевизорлар фош этилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини фош этишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Ж.Ё бошқарувидаги “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинаси текширилганда автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 70 дона телевизорлар, 250 дона телевизор пультлари, 185 дона телевизорлар учун платалар ҳамда 2 дона домофон моддий-товар бойликлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, олинган маълумотларга асосан фуқаро Н.Ш.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганда, унинг уйида 4 дона 55 дюймли телевизорлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, юқоридаги товарларнинг умумий қиймати 470 миллион сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолатлар бўйича божхона текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech