06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Саломатлик
23 Мая  2020 326

40 нафар соғайганларнинг бири 80 яшар онахон

Тошкентда 33 нафар, Наманганда 7 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 2 532 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, жами 33 нафар бемор бутунлай соғайди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 10 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 12 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 63 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йилда туғилган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 906 нафар бемор соғайган.

Наманганда тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 80 ёшли онахон бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.

Наманганда ҳозирга қадар соғайганлар 240 нафар, даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этади.

Шундай қилиб, бугун 40 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб бутунлай соғайганлар 2 532 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланган беморлар сони 3 089 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида жами 544 нафар бемор даволаняпти, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech