07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Хавфсизлик
13 Мая  2020 387

4 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Хоразм вилояти, Янгибозор туманида 4 яшар болани машина уриб юборган.

12 май соат 19:00 ларда Янгибозор тумани Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-километрида “Матиз” русумли транспорт воситаси меъёридан оширилган тезликда ҳаракатланиб келаётган.

Шу пайти йўл четида кетаётган 12 ва 4 яшар вояга етмаган болалар қўл ушлашиб кетаётган. 22 яшар ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина яқинлашганда кичик ёшдаги бола катта ёшдаги боланинг қўлидан чиқиб кетиб, йўлга югуриб чиқиши оқибатида уни автомашина уриб юборган.

Натижада, 4 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech