01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Хавфсизлик
22 Апр  2020 1601

4 йил аввалги жиноят фош этилди

Бундан тўрт йил аввал Бухоро вилояти Жондор туманидаги хонадонларнинг бирида ўғирлик содир этилган эди.

Тергов тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, бармоқ излари ва бошқа далилий ашёлар олинган. Бироқ, ўша вақтда олиб борилган суриштирув ишлари натижа бермаган. Шунга қарамай, жиноятни фош этиш борасидаги ишлар давом эттирилган.

Воқеа бундай бўлганди. 2016 йил 11 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс Жондор туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидан 50 доллар ва 150 000 сўм нақд пулларини ўғрилаб кетган.

Буни қарангки, орадан 4 йил ўтиб, ушбу шахс яна жиноятга қўл урди. Суриштирув давомида Жондор туманида яшовчи 28 ёшли гумонланувчи туман ИИБга келтирилиб, ундан бармоқ излари олинганда, тўрт йил аввал ҳодиса жойидан олинган бармоқ излари билан бир хил эканлиги аниқланган. Ҳозирда Жиноят Кодексининнинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари қайта тикланди. Эътиборлиси, тергов давомида ушбу шахснинг бошқа бир нечта жиноий ҳолатларга ҳам алоқадорлиги ойдинлашмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech