17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,2 °C

Хавфсизлик
7 Янв  2019 1291

4 миллиард 220 миллион сўмликдан зиёд пиротехника воситалари фош этилди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти божхоначилари томонидан катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди, деб хабар қилмоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “Жуизар” масъулияти чекланган жамияти номига импорт тартибида олиб келинган ёғоч маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада вагонлардаги ёғочлар остига яширилган умумий қиймати 4 миллиард 220 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 19 турдаги 102 минг 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 56 турдаги 5613 дона “Герболайф” номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech