18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Мамлакатимизда
1 Мая  2019 824

4 май куни Марказий Осиё мотоҳаваскорлари учун мото мавсуми очилади

Мотомавсум очилишида юртимизнинг байкерлари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг 300 дан ортиқ мотоциклчилари иштирок этади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мотоҳаваскорлар 4 май куни “Миллий” стадиони ёнида йиғилишади ва 8:30да тадбирга  старт берилади. Икки соатдан сўнг эса барча қатнашчилар NEXT савдо кўнгилочар мажмуасида жам бўлишади ва шу ерда мотомавсум очилганлиги эълон қилинади.

Байкерлар иштирокидаги шоу ва турли томошалардан сўнг мотоҳаваскорлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Пирамида” дам олиш мажмуаси томон йўл олишади.

Мотомавсум очилиши учун Ўзбекистон ва унинг пойтахти Тошкент танланганлиги бежиз эмас. Чунки мамлакатимизнинг туристик салоҳияти  ортиб бормоқда.

Мазкур тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг Тошкент шаҳар департаменти, ИИББ ҳамда мотоҳаваскорлар клублари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech