16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Хавфсизлик
10 Сен  2019 454

3,2 миллиард сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни мамлакатдан Фарғона водийси орқали ноқонуний йўллар билан олиб кирилган маиший техника буюмлари фош этилди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Кузатувга олинган юк автотранспорт воситалари Зангиота тумани ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қолаверса, махсус идентификацион маркалар билан қадоқланмаган 100 дона контрафакт телевизорлар борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилганда, мазкур тумандаги омборлардан бирида ҳам 24 номдаги 938 дона телевизорлар, 340 дона кир ювиш машинаси, 60 дона музлатгич ва совутгичлар борлиги аниқланди.

Ушбу ҳудудда яна бир сохта тадбиркорнинг 12 номдаги 210 дона телевизорлари ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинди.

Маиший техника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3,2 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech