03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Саломатлик
18 Мая  2020 319

3 ёшли эгизаклар ҳам тузалди

Тошкент шаҳрида яна 39 нафар бемор тузалди, улар орасида 3 ёшли эгизаклар ҳам бор.

Бугун пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 39 нафар бемор бутунлай соғайиб чиқди.

Беморлар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 3 ёшли эгизаклардир.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар сони 772 нафарга етди.

Шундай қилиб, юртимизда бугуннинг ўзида 67 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2 314 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech