22 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Мамлакатимизда
5 Фев  2019 633

293 та ҳолатда 177,9 млн. сўм вафот этганлар учун пенсия тўланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси зиммасига пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши юзасидан доимий мониторингини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан мониторинг ўтказилди. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, 2018 йил давомида жами 4221 та ҳолатда 2 776,5 млн. сўм АТ “Халқ банк” ходимлари томонидан белгиланган тартибга зид равишда тўловлар амалга оширилгани аниқланган.

Жумладан,

  • 293 та ҳолатда 69,6 млн.сўм банк ходимлари томонидан ўзлаштирилган;
  • 97 та ҳолатда 40,8 млн. сўм тўлов рўйҳатларига имзоларни қалбакилаштирилган;
  • 293 та ҳолатда 177,9 млн. сўм вафот этган фуқароларга тўланган;
  • 572 та ҳолатда 384,1 млн. сўм ишончномасиз ўзга фуқароларга тўланган;
  • 651 нафар ётоқдаги фуқароларнинг 398,6 млн сўм пенсия ва нафақа пуллари уйига олиб бориб берилмаган;
  • 75 та ҳолатда 100,5 млн. сўм республикадан ташқарига, 388 та ҳолатда 740,3 млн. сўм ҳудуддан ташқарига кўчиб кетган фуқароларга тўланган;
  • 241 та ҳолатда 290,3 млн. сўм муддати тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тўланган;
  • 8 та ҳолатда 9,1 млн. сўм жазони ижро этиш муассасаларида бўлган фуқаролар учун тўланган;
  • 745 та ҳолатда 2,7 млн. сўм пенсия пулига турли хил буюмлар қўшиб берилган;
  • 858 та ҳолатда 562,6 млн. сўм бошқа амалдаги тартиб бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Мониторинг ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech