18 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,6 °C

Транспорт
28 Янв  2020 1148

28 январда «Uzbekistan Airways» 28 ёшга тўлди

Жаҳон авиаиндустриядаги ўзининг 28 йиллик иштироки давомида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси хавсиз ва барқарор ривожланаётган авиаташувчи номини қозонди.

Авиакомпания ҳақидаги 28 та факт:

1. 1992 йил 28 январда Ўзбкекистон Миллий авиакомпанияси ташкил топган;

2. Биринчи халқаро рейс Лондонга амалга оширилган;

3. 2004 йилдан бошлаб авикомпания босқичма-босқич Ил-86, Ил-62, Ту-154, Ан-24, Як-40 самолётларидан фойдаланишни тўхтатди;

4. 1996 йилда «Boeing» компанияси ишлаб чиқарган самолётдан тижорат мақсадида фойдаланиш йўлга қўйилди;

5. Авиакомпания арсеналида — Халқаро авиахавфсизлик жамғармаси, Бутунжаҳон хавфсизлик фонди ва «Boeing» компанияси дипломлари ва фахрий ёрлиқлари мавжуд;

6. 2008 илда хавсиз авиаташувчи халқаро мақоми IOSA сертификати билан тасдиқланган;

7. Ўша йилиёқ авиакомпания IATA Clearning House нинг расмий аъзоси бўлди;

8. Шунингдек биринчи марта бир йилда икки миллион йўловчи ташиш маррасини эгаллади;

9. 2008 йил электрон чиптани жорий этиш билан ҳам номланган;

10. 2010 йилда Airbus А320 самолётидан тижорта мақсадида фойдалана бошланган;

11. 2013 йилда SkyTrax (2013) агентлиги аудит рейтинги хулосаси бўйича авиакомпания хизмат кўрсатиш сифати бўйича дунёнинг энг муваффақиятли авиакомпаниялари рўйхатидан жой олди;

12. 2014 йилдан бошлаб Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) аъзоси;

13. 2014 йилда ўз ҳаво кемасида дастлабки юк ташиш рейси амалга оширилган;

14. 2016 йилда авиачипталарни онлайн-брон этиш ва сотиш хизмати йўлга қўйилган;

15. 2016 йилда чартер дастурлар доирасида Аляскага дастлабки парвоз амалга оширилган;

16. Авиакомпания Буюк Британиянинг Мустақил туроператорлар ассоциацияси (АIТO) аъзоси ҳамдир;

17. Ўзининг 25-йиллигида Boeing 787 Dreamliner самолётида Нью-Йоркка ўзининг дастлабки қўнмай, тўғри учиб ўтадиган парвозини амалга оширди;

18. Авиакомпания борткузатувчилари 2018 ва 2019 йиллардаги «SkyService» Халқаро форумида ғалаба қозониб, ўзларининг юқори малакаларини икки марта тасдиқлашга эришдилар;

19. 2018 йилдан бошлаб авиакомпания ўзининг халқаро рейсларида аввалдан жой танлаш ва бронлаш хизматини кўрсатиб келяпти;

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ 2019 йилда авиакомпания «Uzbekistan Airways» АЖга айлантирилди;

21. 2018 йилда биринчи марта авиакомпания йўловчилари сони бир йилда 3 000 000 нафардан ошиб кетди;

22. 2019 йилда авиакомпания парки иккита юқори тежамкор Airbus А320neo самолёти билан тўлдирилди;

23. 2019 йил мартидан бошлаб авиакомпания «Бортда Интернет» хизматини кўрсатиб келяпти;

24. Авиакомпания паркидага тўртта самолёт (иккита Boeing 787-8 «Dreamliner» ва иккита Airbus А320neo) Wi-Fi тизими билан жиҳозланган;

25. Авиакомпаниянинг маршрут тармоғидан 60 дан ошиқ Европа, Осиё ва Америка шаҳарларига йўналишлар жой олган;

26. Авиакомпания бортида энг мазали таомлар тортиқ қилинади;

27. Узоқ йиллар давомида авиакомпания МДҲ аэропортларида рейсларни амалга ошириш аниқлик рейтингида етакчилик қилиб келмоқда;

28. 2020 йилнинг февралида олтинчи дримлайнернинг келиши билан авиакомпания Boeing 787 Dreamliner нинг МДҲдаги етакчи операторига айланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech