21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Хавфсизлик
8 Авг  2019 464

Тракторни ускуна деб 26 млн. сўмлик божхона тўловларидан қочмоқчи бўлишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган навбатдаги божхона қоидабузарлик ҳолатида товарлар номенклатурасидаги кодларнинг нотўғри қўлланилганлиги фош бўлди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Республикамиздаги МЧЖлардан бирининг номига қиймати 28,3 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи кичик трактор келтирилади. Унинг божхона расмийлаштируви жараёнида эса юк эгалари божхона ходимларига бошқа маълумотларни тақдим қилишади.

Яъни, ҳужжатларда товарнинг кодини ўзгартириб, гўёки трактор эмас, ускуна келтирилганлиги қайд этилади. Шу зайлда устомонлар 26 млн. сўмлик божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашган.

Ушбу қинғир режа “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech