20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Хавфсизлик
13 Сен  2019 536

Сурхондарёдаги божхона постида 244 дона қадимий тангалар ушлаб қолинди

Юртимиз сарҳадларидан маданий бойликларни ноқонуний тарзда олиб ўтилишига бўлган уриниш божхона ходимлари томонидан ўз вақтида аниқланди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига кириб келган хорижий фуқаро А.Ш. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда унинг юклари орасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияда кўрсатилаган 244 дона қадимий тангалар ҳамда 2 дона тарихий ҳайкалчалар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига асосан, мазкур танга ва ҳайкалчалар милоддан аввалги III-II асрларда зарб қилингани ва уларнинг қиймати салкам 52 миллион сўмни ташкил этиши маълум бўлди.

Ашёвий далил сифатида олинган маданий бойликлар Термиз Археология музейига топширилган бўлиб, ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech