20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,4 °C

Мамлакатимизда
10 Мая  2019 587

24 нафар тадбиркорнинг 2,1 трлн.сўмлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қарорлар топширилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳар чоршанба куни ўтказилаётган “Инвестор куни” пойтахтимиз истиқболига хизмат қиладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга оширишга йўл очмоқда.

8 май куни бўлиб ўтган тадбирда 46 нафар тадбиркор саноат корхоналарини очиш, янги турар жой ва хизмат кўрсатиш муассасаларини барпо этишга оид лойиҳалари билан иштирок этди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Тадбир якунлари бўйича 24 нафар тадбиркорнинг умумий қиймати 2,1 трлн.сўмлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорлари топширилди. Шундан 88,5 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий сармоядир.

Шунингдек, тадбирда умумий қиймати 375,3 млрд.сўм бўлган 22 та лойиҳалар юзасидан ваколатли ташкилотлар билан келишув жараёни бўлиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech