04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
4 Янв  2020 964

23 ёшли футболчи ЙТҲда ҳалок бўлди

Франциянинг «Генгама» клуби футболчиси Натаэль Жулан йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди, дея хабар тарқатади lenta.ru.

Автоҳалокат Ла-манш соҳилида содир бўлган. 23 ёшли спортчи ўзининг «Audi Q5» машинасида машғулотлардан қайтаётганда уни бошқара олмай, трассадан чиқиб кетган. «L’Equipe» тарқатган маълумотга қараганда, машинада футболчининг ёлғиз ўзи бўлган. Автоҳалокатнинг юзага келиши сабаблари эса ҳозирча номаълум.

Ўтган йил июнь ойида ҳам автоҳалокат оқибатида Испаниянинг «Реал» клуби ва терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хосе Антонио Рейес ҳалок бўлганди. Спортчи бошқарувидаги машина йўлдан чиқиб думалаган ва ёниб кетган. Салонда футболчидан ташқари яна икки йўловчи бўлган ва улардан бири ҳам вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech