07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Спорт
16 Мая  2020 390

2026 йилги ўсмирлар Олимпиадаси қаерда ўтади

Таиланд 2026 йили бўлиб ўтадиган бешинчи ўсмирлар ёзги Олимпиадасига мезбонлик қилиш ниятида.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, ҳукумат ушбу ташаббус ҳақида келаси ҳафта Халқаро Олимпия қўмитасига расмий мактуб йўллайди.

Ташкилотчилар аллақачон мусобақа шиорини ҳам ўйлаб қўйишган. Унга кўра, “Youth Olympic Games by Youth with Youth for Youth”, яъни “Ёшлар учун ёшлар билан ўтадиган ёшлар Олимпия ўйинлари” ибораси уларнинг бош шиорига айланади. Мусобақа Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таиланд бешинчи ўсмирлар ёзги Олимпиадасини қабул қилиш ниятида бўлган ягона номзод эмас. Бунгача Колумбиянинг Медельин ва Россиянинг Қозон шаҳарлари ҳам мазкур комплекс мусобақани қабул қилиш истаги билан чиққан, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech