19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31 °C

Кейинги авлод
1 Фев  2019 1310

2021 йилдан юртимиз мактабларида саводхонлик тести жорий этилади

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб PISA халқаро тадқиқотлари татбиқ этилади. Бу ҳақда куни кеча Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда жорий йилда илк бор ўтказилаётган умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, халқаро тадқиқотларни самарали ташкил этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили март ва май ойларида умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ёки тест синовларидан иборат назорат ишлари ўтказилиши қайд этилди. Жумладан, 9-синф ўқувчилари она тилидан диктант, математикадан битта масала ва тўртта мисол ечиши белгиланди.

Йиғилиш доирасида ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича PISA халқаро дастури дунёнинг барча давлатларидаги ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш ва ушбу билимларини амалиётда қўллашни билиш даражасини баҳоловчи тест эканлиги алоҳида таъкидланди. Бу тестлар 3 йилда бир маротаба ўтказилиб, унда 15 ёшли ўсмирлар қатнашади.

Шунингдек, йиғилишда PISA халқаро тадқиқотлари мамлакатда 2021 йилдан бошлаб татбиқ этилиши айтилиб ўтилди ва ушбу жараёнга халқ таълими тизими ва бошқа тегишли ташкилотлар пухта тайёргарлик кўришлари кераклиги таъкидланди ва зарур топшириқлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech