19 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,3 °C

Кейинги авлод
16 Янв  2020 3704

2020 йил ўзбек киберспорти учун катта ютуқ ва ғалабалар билан бошланди

Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси киберспортчилардан иборат делегация Таиланднинг Бангкок шаҳрида – AESF (Осиё электрон спорт федерацияси) томонидан ўтказилган форумда ва e-Masters Chengdu 2020 саралаш босқичи мусобақасида муваффақиятли иштирок этди.

Жаҳоннинг нуфузли компанияларидан бири – The Sun Media Group ва Thailand Esports Federation ҳамкорлигида ташкил этилган e-Masters Cup Bangkok 2020 минтақавий саралаш ўйинларида Ўзбекистон номидан PES 2020 йўналишида Марказий Осиёнинг икки карра чемпиони – Team Uzbekistan миллий терма жамоамиз аъзоси Салоҳиддин Эсанов қатнашди.

Қуръа натижаларига кўра, Жанубий ва Марказий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан ўрин олган Салоҳиддин Эсановга Покистон, Ҳиндистон ва Шри-Ланка мамлакатларидан ташриф буюрган киберспортчилар рақиблик қилишди. “В” гуруҳидан эса Қозоғиистон, Малдив ва Непал жамоаси аъзолари жой олишди.

Гуруҳ босқичини йирик ҳисобли ғалабалар билан бошлаган киберспортчимиз ишончли ўйинлари билан гуруҳдан чиқиб олган бўлса, Плей-офф ярим финалида эса Салоҳиддин Эсанов «В» гуруҳининг кучли ўйинчиларидан бири қозоғистонлик киберспортчини енгди ва финалга йўл олди. Қизғин курашларга бой кечган финал беллашувида ҳам Салоҳиддин Эсанов ҳиндистонлик киберспортчини умумий ҳисобда мағлуб этиб, “PES 2020” йўналишида e-Masters 2020 Qualifiers нинг Жанубий ва Марказий Осиё минтақаси чемпионига айланди ва Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтадиган гранд-финал йўлланмасини қўлга киритди, дея хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech