01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Хавфсизлик
7 Мая  2020 882

2 ёшли боланинг ҳаққини ўмарган

Қашқадарё вилояти Косон тумани «Равот» маҳалласида яшовчи аёлнинг пластик картасидаги пули  бир пасда «ғоийб бўлди».

Қизиғи шундаки, унинг ўзининг номидаги АТ «Халқ банки» томонидан берилган пластик картасига эндигина 2 ёшли фарзандининг нафақа пули тушган эди. Ушбу воқеа у кишини 2 майда Косон тумани ИИБга мурожаат қилиша мажбур қилади.

Аниқланишича, 1 448 300  сўм пул яширин равишда компьютер тизимига кириб ўғирлик йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Косон тумани «Регзор» маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан «Click» хизмати орқали компьютер тизимига рухсатсиз кириб содир этганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу фуқарога нисбатан  Жиноят кодексининг 169-м. 3-қ «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ  матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech