18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Мамлакатимизда
4 Мая  2019 1211

8,3 миллиондан ортиқ оиланинг 2 миллиондан зиёди ёш оилалар

“Халқаро оила куни” муносабати билан “Менинг оилам — менинг бахтим” шиори остида “Ёшлар пресс-клуби”нинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия муҳокамасида “Ибратли оила” танловининг Тошкент шаҳар босқичи  ғолиблари, фан, санъат, маданият, спорт, ишлаб чиқариш соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган намунали оилалар, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбарияти, масъул ходимлари ва талабалар иштирок этди.

Бугун кунда мамлакатимизда 8,3 миллиондан ортиқ оила мавжуд бўлиб, шундан 2 миллиондан ортиғи ёш оилалардир. Мана шу ёш оилаларнинг тинч-тотувлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, оилалар тотувлигини асраш, ёшлар онгида оила қадриятларига содиқликни шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратиляпти.

Сессия иши давомида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази масъул ходимлари 15 май — “Халқаро оила куни” муносабати билан ўтказиладиган лойиҳалар ва тадбирлар хусусида гапириб, бу байрам мамлакатимиздаги барча оилаларнинг байрами эканлигини, бугунги пресс-клуб бу байрамнинг дебочаси эканлигини таъкидлади. Ойлик доирасида “Оила” маркази томонидан “Фаровон оила — жамият равнақининг асоси” мавзусида телемарафон, “Фаровон оиланинг бунёдкори бўлайлик!” шиори остида ҳафталик,  ҳудудларда “Отам — ишончим, онам — қувончим” иншолар танлови, “Оилам — саодатим” ижодий ишлар танлови, узоқ йиллар бирга умргузаронлик қилган оилалар билан учрашувлар, оилавий китобхонлик, оилавий тадбиркорлик, ҳуқуқий саводхонлик борасида анжуманлар, журналистлар ва ижодкорлар ўртасида оила мустаҳкамлигини таъминлайдиган танловлар, оила қадриятларини асраш учун “Аҳил оилалар ташрифи” куни ташкил этилиши айтиб ўтилди.

Байрам арафасида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган халқаро экпертлар иштирокида “Оммавий ахборот воситаларида оила мавзусини ёритишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги ҳамда “Ўзбекистонда замонавий намунали оила ривожланишининг долзарб муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий конференциялари  режалаштирилди ва олимлар жалб этилгани ҳақида маълумот берилди..

Шунингдек, сессия доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Биз соғлом оиламиз” шиори остидаги оилавий юриш ва югуриш марафони, “Оиламга китоб билан” шиори остидаги китоб кўргазмалари ва маданий тадбирлар, “Ибратли оилалар ташрифи” лойиҳаси, таълим муассасалари ва маҳаллаларда ўтказиладиган “Юридик қабулхона” ва “Психологик қабулхона” каби республика бўйича ўтказиладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech