25 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Саломатлик
2 Июн  2020 594

2 900 нафардан ошиқ киши соғайди

 Иккита ҳудуддан 49 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 2 900 нафардан ошди.

 

Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Жумладан, Навоийда тузалганларнинг 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ. Навоийда эндиликда соғайганлар 54 нафарга етди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 54 ёшда, ёши кичиги 31 ёшда.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари 63 ёшли, яна 1 нафари 33 ёшли эркак кишилардир.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида соғайганлар 1127 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 2 908 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech