03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Энергетика
6 Мар  2020 2351

2 500 МВ экотоза энергия олинади

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Саудия Арабистони билан энергетика соҳасига доир муҳим бтимлар имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Саудия Арабистонининг йирик инвестори ― «ACWA Power» компанияси билан энергетика соҳаси тараққиёти ҳамда барқарорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қиладиган учта битим имзолади.

2 миллиард доллар қийматга тенг ушбу ҳужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

-       1,2 миллиард долларлик инвестиция электр энергиясини сотиб олиш бўйича 25 йиллик шартнома (PPA)ни амалга оширишга ҳамда 1 500 МВт қувватли буғ-газ турбинали электр станциясини (БГҚ) қуриш ва эксплуатация қилиш ишларига сарфланади;

-       0,55–1,1 миллиард доллар қийматидаги навбатдаги лойиҳа қуввати 500–1 000 МВт га тенг шамол электр станциясини барпо этишни назарда тутади;

-       Мутахассисларнинг техник кўникмаларини ошириш юзасидан ўқув марказини ривожлантириш бўйича ўзаро англашинув меморандуми (АМ).

1 500 МВт қувватга эга янги буғ-газ қурилмаси (БГҚ) Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қурилиши режалаштирилган.

Лойиҳага мувофиқ қуриладиган янги буғ-газ қурилмасининг самарадорлиги 60% дан зиёд бўлиб, у сарфланадиган табиий газни қарийб икки баробарга камайтириш имконини беради.

Навбатдаги шартнома «ACWA Power» компанияси Ўзбекистонда 500 –

1 000 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриши ҳақида.

Учинчи келишувга мувофиқ эса «ACWA Power» компанияси АҚШнинг «Air Products & Chemicals» компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда энергетика ва кимё технологияси соҳаларида мутахассислар тайёрлаш юзасидан Ширин шаҳридаги коллежда техник кўникмаларини ошириш бўйича ўқув дастурларини тақдим этади.

Энергетика вазири Алишер Султонов  «ACWA Power» компаниясининг  соҳада самарадор фаолият кўрсаткичлари бўйича катта тажрибага эга эканлигини таъкидлади.

Саудия Арабистони энергетиклари соҳада хусусий секторнинг фаол иштирокини молиялаштириш имконини беради. «ACWA Power»нинг ақлли, энергия тежайдиган технологиялари мамлакатимиз электр энергетика соҳасига 2 000 МВт дан ортиқ қўшимча қувватни тақдим этади ҳамда мамлакатимиз учун янада барқарор, хавфсиз ва арзон энергия экотизимини яратиш имконини беради.

«ACWA Power» раиси Муҳаммад Абунайян Ўзбекистонда энергетика соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш ўзлари учун катта шараф  эканлигини, ҳамкорлик эса миллий ва ижтимоий ривожланиш учун янги имкониятларни яратиши ва юртимиз аҳолиси учун барқарор келажакни яратишга ёрдам беришига ишонишини таъкидлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech