09 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,8 °C

Хавфсизлик
24 Июл  2020 1752

18 яшар қиз автоҳалокат қурбони бўлди

Сирдарё вилояти Сардоба туманида аянчли автоҳалокат содир бўлди.

2020 йил 24 июлда соат 12:10 ларда фуқаро 18 яшар қиз ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз бошқа шахсга тегишли Каптива русумли автомашинани Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг Найман-Даштобод йўналиши 29 километрида бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида автомашина ағдарилиб, ағанаб кетган.

Натижада ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech