25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Туризм
4 Янв  2019 1036

Икки йилда 2100 киши ҳавога кўтарилди

Ўзбекистон аэронавтика федерацияси 6 январь куни икки ёшга тўлaди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилган ишлар ҳақида Бирлашма раиси Тоҳир Солиев сўзлаб берди.

Аэронавтлар 30 дан зиёд халқаро ва республика тадбирларида иштирок этган. Ана шу давр ичида федерациянинг ҳаво аппарати 2100 меҳмон билан 325 марта боғланма кўтарилишни амалга оширди. Дастлабки 200 киши меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ижтимоий кам таъминланган оилалар фарзандлари ва жисмоний имкониятлари чекланган фуқаролар бўлишди.

Ҳаво шари 17 бор Ўзбекистоннинг тарихий диққатга сазовор жойлари узра кўтарилган. Тошкент, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз аҳолиси бу учиш аппаратини илк бор ўз кўзлари билан кўришди. Янги йил кечаси ҳаво шари пойтахт узра ҳам кўтарилиши керак эди. Тоҳир Солиевнинг айтишича, барча зарур рухсатномалар олинган, бироқ ёнғинга қарши кураш бошқармаси инспекторлари томонидан байрам парвозлари тақиқланган.

P.S. Тоҳир Солиев билан бундан икки йил муқаддам Аэронавтика федерацияси ташкил этилиши ҳақида мақола тайёрлаш жараёнида танишганмиз. Унинг: «Бир орзуим бор, ва албатта, уни амалга ошираман. Болалар ва оғир хасталикдан азият чекувчилар учун ҳаво шарида саёҳат уюштириш. Улар парвоздан кучли таассурот олишсин, учиш уларга ҳаёт учун курашишга туртки берсин», деган сўзларини сира унутмайман.

Санжар Ёқубов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech