21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,3 °C

Хавфсизлик
10 Мая  2019 766

169,3 млн. сўмлик ноқонуний олиб кирилган компьютерлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва Тошкент вилояти божхона ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ноқонуний олиб кирилган компютерлар аниқланган ва қўлга олинган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро Д.И. Қозоғистон Республикасида яшовчи “Эрлан” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 169,3 млн. сўмлик компьютер қурилмаларини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда олиб ўтиб, Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудида фуқаро Ё.С.га 105,0 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech