20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Мамлакатимизда
6 Авг  2019 464

156 нафар темирйўлчи янги уйга эга бўлди

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги арафасида ҳамда Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан 156 нафар темирйўлчилар янги замонавий хонадонларга эга бўлди, деб хабар қилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матьуот хизмати.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маблағлари ҳисобидан бунёд этилган янги уйларнинг бош лойиҳаси “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида жойлашган 20240,1 кв.м ҳудудда 4 та 7 қаватли 3 йўлакдан иборат уйлар қад ростлади. Яъни 19 та 2 хонали (88,6 кв.м), 118 та 3 хонали (130 кв.м) ҳамда 19 та 4 хонали (169,3 кв.м) уйлардир. Хонадонлар кенг ва ёруғ бўлиб, барча коммуникация тизимларига уланган. Шу билан бирга барча йўлакларда замонавий лифт жиҳозланган. Хонадонларнинг иситиш тизимини ўрнатишда сўнгги русумдаги технологиялардан фойдаланилган. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech